2025-2026-ўқув йили учун 7-, 8-, 9-синфларга иқтидорли, қобилиятли, замонавий билим олишга қизиқувчи ўқувчиларни қабул қилиш давом этмоқда!

Ҳужжатларни жорий йилнинг 20 июнь санасига қадар ОНЛАЙН тарзда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.

Ижод мактабига кириш имтиҳонлари қуйидаги босқичларда ва баллар кесимига мувофиқ амалга оширилади.

– биринчи босқич: ижодий матн яратиш – 50 балл;

– иккинчи босқич: ижодий суҳбат – 50 балл;

– учинчи босқич: тест синови – 83 балл (она тили ва адабиёти фанидан 20 та тест, инглиз тили фанидан 15 та тест, интеллектуал қобилият даражасини (ИҚ) аниқлаш бўйича 15 та тест), жами – 50 та тест.

✔Ўқувчилар ижод мактабига ушбу уч босқич натижаларига кўра, белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Қабул жараёни ҳақидаги янгиликлар билан бизнинг расмий телеграм каналимиз (https://t.me/i_yusupov_maktabi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.