Хорижда ишлаш ва ўқиш учун “осон” боришни ваъда қилаётган консалтинг фирмалардан огоҳ бўлинг

192

Жорий йилда Рақобат қўмитасига 20 га яқин мурожаат келиб тушган. Фуқаролар иш ёки ўқиш ваъдаси билан пул тўлаган, аммо хизмат кўрсатилмаган ва маблағ қайтарилмаган.

Қонунга кўра, хорижда ишга жойлаштириш фақат лицензияли агентликлар орқали амалга оширилиши мумкин. Бироқ, кўплаб фирмалар лицензиясиз фаолият юритмоқда.

Ирландия, Англия, Дания каби давлатларга ишга юбориш баҳонасида “EVERYONE CONSULT”, “WORLDVIZA” МЧЖларга 112,5 млн сўмга тенг жарима солинган. Шунингдек, “RICH RESULT”, “RAVON CONSULT GROUP”, “ADWORLD GROUP” фаолияти бўйича ҳам ҳуқуқий чоралар кўрилган.

Фуқаролардан фирмаларнинг лицензияси бор-йўқлигини https://license.gov.uz  орқали текшириш сўралмоқда.