WSJ: Исроилда ракетага қарши мудофаа тизимлари танг аҳволда

Исроилда ракетага қарши мудофаа тизимлари тугаб бормоқда, агар можаро тез орада ҳал этилмаса, мамлакат Эроннинг узоқ масофали баллистик ракеталарига қарши бардош беролмаслиги мумкин, деб ёзмоқда “Wall Street Journal” нашри.
Хабарда таъкидланишича, АҚШ Исроилнинг ракетага қарши мудофаа тизимлари билан боғлиқ муаммоларидан хабардор.
Американинг яна бир нашри “Washington Post” Исроилнинг ҳаво мудофаа тизими яна ўн кун давомида АҚШ ёрдамисиз Эрон ҳужумларини қайтара олади, деб ёзди.
Экспертлар фикрича, шу ҳафта охиригача Исроил мудофаа ўқ-дориларини тежаб фойдаланиш режимига ўтиши орқали ракеталарнинг фақат кичик қисмини тутиб олиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА