Ларина Зарина Ашхободда яна бир медални қўлга киритди
256

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида спортнинг рапид ва блиц шахмат турлари йўналишлари бўйича 8,10 ва 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.
Республикамиз спорт мухлислари учун қувонарли жиҳати шундаки, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 8 ёшли шахматчилар ўртасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ларина Зарина бугун блиц йўналишида қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Бундан олдин эса рапид тури бўйича ўтказилган беллашувларда барча рақибларини енгиб чиқиб, олтин медал соҳибига айланган эди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси