Маъсулларга кўрсатмалар берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов Нукус шаҳридаги Навқанбоғ ва Ботаника боғи маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудуд аҳолисининг муаммоларини тинглади ва маҳалла еттилигининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, кадастр, коммунал соҳа, тунги ёритгичларни ўрнатиш, даволаниш учун моддий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.




Учрашувда фуқароларнинг айрим масалалари жойида ўз ечимини топган бўлса, айримлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг шахсий назоратига олинди.
Шу билан бирга, муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, уларни ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси