Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
259

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Н. фуқаро А.А.дан жами 5 000 АҚШ долларини 63 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги