Ғалла ўрими ташкилий равишда олиб борилмоқда

311

Деҳқон меҳнатининг натижаси, халқимизнинг ризқ-насибаси бўлган ғалла йиғими республикамизнинг барча жойларида олиб борилмоқда. Шунингдек, бу мавсум Нукус туманидаги фермер хўжаликларида ҳам уюшқоқлик билан бошланди.

Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 5500 гектар майдонга буғдой уруғи экилган бўлиб, шундан, 1272 гектар майдони уруғлик буғдой ҳисобланади. Унга Краснодар-99, Восторг, Элита, Дурдана, Давр ва яна бошқа навлар экилган.




Айни пайтда ғалла ўрим-йиғими мавсумига 14 отряд ташкил этилган бўлиб, буғдой ўриш ва дон қабул қилиш пунктига ташишда 50 та техника жалб этилмоқда.

                                                 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги