Тахиатошлик шахматчи Ашхободда ғолиб бўлди

297

Айни кунларда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида шахматнинг рапид ва блитс туридан 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этаётган тақятошлик ёш шахматчи Ларина Зарина рапид йўналиши бўйича рақибларини енгиб чиқиб, турнир ғолибига айланди.

Энди ёш истеъдод соҳибаси Ларина Зарина шахматнинг блитс тури бўйича ўтказиладиган мусобақада иштирок этади. Спортчимизга бу мусобақада ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси