Ёзги бизнес оромгоҳи ташкил этилди

249

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида «Долзарб 90 кунлик» дастури доирасида Summer Business Camp (Ёзги бизнес оромгоҳи) ташкил этилди.

Дам олиш масканини ташкил этишдан асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Долзарб 90 кунлик» дастури доирасида ўқувчиларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишдан иборат.

Summer Business Camp (Ёзги бизнес оромгоҳи) да ўқувчилар учун касбга йўналтириш ва бизнес сирларини ўргатиш мақсадида тажрибали спикерлар билан учрашувлар ва бизнес тренинглар ўтказилади, бизнес субъектлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида «бизнес саёҳат»лар ташкил этилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги