Кўр сичқонларнинг кўриш қобилияти нанопротез ёрдамида қайта тикланди

258

Хитойлик олимлар теллур наносимлардан ясалган тўр парда нанопротезини имплантация қилиш орқали кўр сичқонларнинг кўриш қобилиятини қисман тиклашга муваффақ бўлдилар. Ушбу нанопротез шикастланган фоторецепторларни четлаб ўтиб, ёруғлик сигналларини бевосита кўрув нервига узатади.

Сичқонлар яна ёруғликка реакция билдира бошладилар ва оддий тасвирларни ажрата олдилар. Протез инфрақизил нурларни ҳам қабул қилади ва ташқи қувват манбасиз ишлайди. Бу эса пигментли ретинит ва макулодистрофия каби тўр парда касалликлари билан оғриган миллионлаб беморларга умид бағишлайди.