«Uzbekistan Airways» Тошкент–Тел-Авив рейсларини вақтинча тўхтатди

199

Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар муносабати билан «Uzbekistan Airways» 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги барча рейсларни вақтинча бекор қилди.

Бекор қилинган рейслар учун авиабилетлар мажбурий равишда қайтариб олиниши ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиниши мумкин.

Шунингдек, Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, компания 15 июндан 30 июнгача Тошкент – Дубай ва Тошкент – Шарм-эл-Шайх йўналишларидаги рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритди.