Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Қонликўл туманидаги 4-сонли ва 10-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ҳудудда жойлашган корхоналарга саёҳати ташкил этилди. Шунингдек, Шуманай тумани ҳудудида жойлашган «Шуманай ЭКОТЕКС» МЧЖ корхонасига 9-синф ўқувчилари олиб борилди.

Саёҳат давомида ўқувчилар корхона фаолияти билан танишди ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги