Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.

Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.