Меҳнатга яраша даромад олмоқда

482

Томорқа хўжалиги —аҳоли учун қўшимча даромад манбаидир. Айниқса, эрта мавсумда экин ишлари бошланиб, ёзнинг дастлабки кунлариданоқ полиз махсулотлари пишиб етилиб, бозорда юқори талабга эга бўлади.

Буни яхши англаган Беруний туманидаги Бийбозор овул фуқаролар йиғинида ҳар бир хонадон ўз томорқасида меҳнат қилиб, маҳсулотни биринчи бўлиб ички бозорга чиқаришга интилмоқда.

18 сотих ер майдонига эга Ш.Бабажанова ҳам эрта баҳорданоқ полиз маҳсулотларини экиб, ҳозирги кунга келиб уларни ички бозорга илк етказиб берувчилардан бирига айланган. “Меҳнатга яраша даромад”, дейишади. Бу бекорга эмас — унинг эртапишар картошкаси оила учун муносиб даромад манбаи бўлмоқда. Томорқада ишлаш сир-синоатларини яхши ўзлаштирган Шарифа опа йил давомида икки-уч марта ҳосил олишга эришмоқда, – деб маълумот туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.




Бийбозор ОФЙ ҳудудида 7000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улар асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишади. Бу эса томорқалардан унумли фойдаланиш, ўз меҳнати билан фаровон турмуш қуриш имконини бермоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги