БМТ Бош Ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ғазо секторида сўзсиз ва доимий ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзган.
149 давлат маъқуллаган ҳужжатга 12 қарши, 19 бетараф овоз берилган. Масалан, АҚШдан ташқари Венгрия, Фужи ва Аргентина ҳам лойиҳани рад этган.
Барча томонлар ҳурмат қилиши шарт бўлган, зудлик билан, сўзсиз ва доимий ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган резолюцияда Исроил барча чегара ўтиш жойларини очиш ва ёрдамнинг Ғазо сектори бўйлаб фаластинлик тинч аҳолига тўсиқсиз ва зарур ҳажмда етиб боришини таъминлашга чақирилган.