Кеча Тошкент шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасида 9-тур доирасида бир ўйин бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тур доирасида Нукуснинг «Арал» жамоаси Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси билан ўзаро учрашди.
Ўйин футбол мухлислари кутганидек жуда кескин ва қизиқарли воқеаларга бой бўлиб, учрашувнинг 6-дақиқасида «Орол» жамоаси ўйинчиси Иззатулла Абдулаҳақов «Олимпик» дарвозасини аниқ нишонга олди ва ўйиндаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг икки жамоа аъзолари ҳам ҳисобни ўзгартириш учун қатор ҳужумлар уюштирди. Бироқ, бу ҳужумларнинг барчаси ҳам самарасиз якунланди ва ўйин «Орол» жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўтказилган кечаги ўйиндан сўнг Нукуснинг «Арал» клуби 16 очко тўплаб, онлайн турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди.
Республикамиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган «Жайҳун» жамоаси эса, 8-турдан сўнг 8 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
16 июнь куни «Жайҳун» клуби 9-турда чемпионат аутсайдери «ФАРДУ»га қарши ўйин ўтказади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси