Биргаликда 5000 қадам ташланди
190

Бугун Қонликўл туманида аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида «Соғлом турмуш учун 5000 қадам!» шиори остида спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.
Унда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, спорт мактаби, Тиббиёт бирлашмаси, Саломатлик ва стратегик бўлими ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этиб, белгиланган масофани босиб ўтди ва яна жисмоний машқлар билан шуғулланди.



Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ва кексалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги