Рақобат қўмитаси томонидан “Beeline”га ойлик ва кунлик абонент тўлови ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди

222

Бунда:

Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.

Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.

Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш кўзда тутилган.