Ерни ноқонуний эгаллашга қарши қандай чоралар кўрилмоқда?
218
Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси маълумотларига кўра, республикамиз бўйича 1639 ҳолатда, жами 86,7 гектар ер майдони ноқонуний эгаллангани аниқланган.
2025 йил бошидан ўтган беш ой давомида ноқонуний эгалланган ҳолатлардан 920 та ҳолат, яъни 35,6 гектар ер ўз ҳолатига келтирилди.
Шунингдек, 481 та ҳолатда 25,7 гектар ер майдони бўйича судларга даъво аризалари киритилган.
Бундан ташқари, 28 та ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар Прокуратура органларига тақдим этилган.
Қолган ҳолатлар бўйича ваколатли идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқий чоралар давом эттирилмоқда.
Бошқарма томонидан ноқонуний ер эгаллашга қарши курашиш чоралари давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги