Маҳалла раисларига хизмат гувоҳномалари топширилди

Қораўзак тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳудудида яқинда сайланган 13 нафар ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарларига хизмат гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими А. Баймуратов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Маросимда туман ҳокими янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарларига ўз вазифаларини фидойилик билан бажариш, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этишда самарали иш олиб бориши зарурлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, маҳалла раислари кўрсатилаётган юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига ва туман ҳокимлигига чуқур миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, тадбирда маҳалла раисларининг самарали фаолият юритиши ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида мобил планшетларда топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Отемисов иштирок этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси