Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг мамлакатимизга амалга оширган расмий ташрифи якунланди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг олий даражадаги музокаралари якунида икки мамлакат етакчилари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Умуман, бугун Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, Р.НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА