Талаба-ёшлар киберспортда беллашди

305

Юртимиз бўйлаб давом этаётган «Долзарб 90 кун» тадбирлари доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида киберспорт бўйича мусобақа ўтказилди.

Институтнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган мусобақада барча факультетлардан жамоалар иштирок этиб, «CS2» бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни табиий фанлар факультети қўлга киритишга муваффақ бўлди.





Иккинчи ва учинчи ўринлар физика-математика ҳамда жисмоний маданият факультетлери талабаларига насиб этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги