ТуркПA йиғилиши мавзуси эълон қилинди
11-12-июнь кунлари Остона шаҳрида Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПA)14-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. “Turktime: Парламент дипломатиясининг ўрни” мавзусида кечадиган тадбир ҳақида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Aйбек Смадияров маълумот берди.
ТAСС хабар беришича, анжуманда аъзо давлатлар парламентлари спикерлари ва вакиллари иштирок этади.
Учрашувда биргаликдаги ишлар самарадорлигини ошириш орқали стратегик шерикликни ривожлантиришга қаратилган парламентлар ва давлатлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга доир муҳим масалалар муҳокама қилинади.