Ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

Ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва лойиҳаларини амалга оширишлари учун имкониятлар яратиш бўйича мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 февраль кунги ёшлар билан учрашуви давомида ёшларимизга янги имкониятлар эшиги очилди. Хусусан, олий ўқув юртини битираётган ёшлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркор ёшларимизнинг ишини такомиллаштириш мақсадида, янги ташаббуслар, режалар ва имтиёзлар белгиланди.
Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш, ёшларимизнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида, «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида Чимбой тумани политехникуми битирувчи ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги Чимбой тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи А.Генжебаев иштирок этиб, улар билан бевосита суҳбатлашди.

Тадбирда битирувчи ёшлар ўзларининг саволларига жавоб олиш билан бир қаторда, янги лойиҳа ва тадбиркорлик ғояларини тақдим этиб, уларнинг бу таклифлари Чимбой тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, шу куни туманда «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида «Билим ринг» интеллектуал ўйини ва волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди.



Волейбол бўйича ўтказилган мусобақа якунида, биринчи ўринни Тоза йўл аҳолиси ёшлари эгаллаган бўлса, фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар Кенгаш ва Қўстерак қишлоқ фуқаролар йиғини ёшларига насиб этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси