Кобулда сув ресурслари бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин

274

The Guardian газетаси хабар қилишича, Кобул суви қуриб битадиган биринчи замонавий шаҳар бўлиши мумкин. Сўнгги 10 йил ичида Афғонистон пойтахтидаги сув сатҳи шаҳарлашув ва иқлим ўзгариши туфайли 30 метрга пасайган.

Шаҳардаги ичимлик суви қудуқларининг деярли ярми аллақачон қуриб қолган. Агар ҳозирги ҳолат давом этса, 2030 йилга келиб Кобул ўзининг ер ости сув захираларини бутунлай йўқотади. Бу шаҳарнинг 7 млн аҳолиси ҳаётига жиддий таҳдид солиши мумкин.