Берунийда «Роҳат» болалар ёзги дам олиш маркази ишга тушди

284

Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида «Роҳат» болалар ёзги дам олиш маркази ўз ишини бошлади.

Бу марказга биринчи мавсумда 100 нафар бола қабул қилинди.

Бу йил дам олиш масканида 6 мавсум ташкил этилиб, ҳар бир мавсумда 100 нафар бола қамраб олинади. Болалар таътил давомида турли тўгарак ва спорт мусобақаларида қатнашади.

Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Д.Каримов ва бир гуруҳ ташкилотчилар дам олиш масканидаги тадбирда иштирок этиб, болаларнинг мазмунли дам олиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Тадбир ёш истеъдод эгаларининг қўшиқлари, рақслари ва спорт тадбири билан давом этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги