Эмбрионларни генетик хусусиятларига кўра танлаш ҳақиқатга айланди

200

Nucleus стартапи бўлажак ота-оналарга сунъий уруғлантиришдан (ЭКО) олдин эмбрионлар генетикасини таҳлил қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни ишга туширди.

Дастур ДНК маълумотларидан фойдаланиб, мингдан ортиқ турли хил белгиларни ҳар томонлама таҳлил қилади, жумладан:

ирсий касалликлар (масалан, муковиссидоз, ўроқсимон ҳужайрали камқонлик);

организмнинг сурункали ҳолатлари (саратон, қандли диабетга мойиллик);

руҳий саломатлик (тушкунлик, диққат етишмаслиги ва ортиқча фаоллик синдроми хавфи);

неврологик касалликлар (Альцгеймер касаллигининг дастлабки белгилари);

жисмоний хусусиятлар (бўй, кўз ва соч ранги).

 

Қорақолпоғистан ахборот агентлиги