Қоратеранда «Тоза ҳудуд» акцияси ўтказилди

451

Ҳар йили 5 июнь санаси дунё бўйлаб бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана бизнинг юртимизда ҳам экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитга эътиборли муносабатни шакллантириш мақсадида кенг кўламда белгиланиб келинмоқда.

Тахтакўпир туманидаги Дауқара овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Қоратеран» экотуризм мажмуасида ушбу сана ва «2025 йил – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили» муносабати билан «Тоза ҳудуд» акцияси бўлиб ўтди.

Акцияда Ўзбекистон экологик партияси фаоллари, талаба ёшлар ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Бегимова сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ҳудудларда экологик тозаликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қилинаётган ишлар ва унинг ижобий натижалари ҳақида кенг тарзда сўзлаб, тадбир иштирокчиларини она-Табиатимизни соф ҳолда сақлаш ва биохилма-хилликни муҳофаза қилишга чақирди.






Тадбирда иштирокчилар томонидан «Қоратеран» экотуризм мажмуаси атрофи турли пластик чиқиндилардан тозаланиб, махсус жойларга олиб бориб ташланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси