Аҳолининг ҳаёт сифати оширилмоқда

Элликқалъа туманида Ташаббусли бюджет дастурининг 2025 йил биринчи мавсуми доирасида умумий узунлиги 5 километрга яқин бўлган йўллар янгидан асфальт қоплами билан таъминланди. Бу ташаббус маҳаллалар аҳолиси учун ҳаракатни анча осонлаштирди ва транспорт хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Таъмирланган йўллар қаторида Қириққизобод овул фуқаролар йиғинида жойлашган «Усмон Носир» кўчасининг 2 километр 530 метр қисми алоҳида эътиборга молик. Шунингдек, Кичик Гулдурсин маҳалласи ҳудудидаги «Навоий», «Мустақиллик» ва «Кичик Гулдурсин» кўчалари бўйлаб жами 2 километр 342 метр йўл таъмирланди. Бу кўчалар аҳолининг кундалик ҳаракатида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўлларда осон ва хавфсиз харакатланишни таъминлайди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Ташаббусли бюджетнинг асосий ғояси — маҳаллий аҳолининг ўз эҳтиёжлари асосида лойиҳаларни танлаб олиши ва уларнинг амалга оширилишида бевосита иштирок этиши. Бу эса маҳаллий бошқарувда очиқликни оширади, фуқаролик фаоллигини кучайтириб, аҳоли билан мулоқотни самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Бу каби лойиҳалар нафақат жойлардаги инфратузилмани яхшилайди, балки аҳолининг ҳаёт сифатини кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Қорақалпоғистан ахборот агентлиги