Бердақ портрети кубик-рубикдан ишланди
270
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ташкил этилган кубик-рубиклардан машҳур инсонларнинг портретини ясаш тадбирида 750 дона кубик-рубиклардан иборат Бердақ Ғарғабой ўғлининг портрети ишланди. Бу ишнинг муаллифи Жиззах вилоятидан келган ёш истеъдод эгаси Ҳусан Мирзаҳабибов.
Ўзининг ажойиб маҳорати билан танилиб келаётган Ҳусан Мирзаҳабибов бу портретни ишлашда турли рангдаги 750 дона кубик-рубиклардан фойдаланган. Ҳар бир кубикдаги ранглар аниқ мослаштирилиб, Бердақ образининг аниқ кўринишини шакллантирган.
Зияда Турғанбаева,
ҚДУ талабаси
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги