Вазифалар белгиланиб, иш йўналиши тушунтирилди

262

Мамлакатимизда олиб борилган маҳалла раисларини сайлаш жараёни жойларда аҳолининг овоз бериш йўли билан очиқ ошкора олиб борилиб, сайланган маҳалла раислари ўз ишини бошлади.

Хўжайли туманида туман ҳокими Ж.Ермашев раҳбарлигида янги сайланган маҳалла раислари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Н.Пахратдинов, туман ташкилий-кадрлар гуруҳи бошлиғи Д.Таджимуратов ва 28 маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, маҳаллалардаги муаммоларга ечим топиш борасидаги қабул қилинган қарор ва фармонлар ҳақида кенг тўхталиб ўтди. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда бирламчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори талабларини тушунтирди. Учрашув давомида фуқаролар йиғинлари раисларининг вазифалари бирма-бир таъкидланиб, ҳудудларда ўз фаолиятини тўғри ташкил этиш ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорлик тартибини йўлга қўйиш бўйича йўналишлар берилди.




Қорақалпоғистон ахборот агентлиги