Кубок ғолиблари тақдирланди

Тахтакўпир туманида спортнинг футбол ва мини-футбол тури бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ж.Адилов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими ходимлари, муассаса, ташкилот раҳбарлари ва спортчи ёшлар иштирок этди.
Тақдирлаш кечасида сўзга чиққанлар ғолибларни табриклаб, ушбу тадбирлар ҳудудларда ёшларнинг саломатлигини яхшилаш ва уларни оммавий равишда спортга жалб этиш мақсадида ўтказилаётганини таъкидлади.
Маросимда ғолиб жамоалар ва турли номинациялар бўйича энг кучли деб топилган футболчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.







Тадбир туман Маданият бўлими ва республикамиз эстрада юлдузлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги