«Baku Energy Week»да «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз салоҳиятини намойиш этмоқда

218

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида «Baku Energy Week» анъанавий энергетика ҳафталиги ўз ишини бошлади.

Озарбайжон энергетика вазирлиги ва «SOCAR» давлат нефть компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳам ўзининг йирик инвестициявий лойиҳалари ва ҳамкорлик имкониятларини тақдим этмоқда.

Мазкур ҳафталикнинг расмий очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирок этди ва у ўз нутқида мамлакатнинг энергетика салоҳиятини халқаро сармоядорлар ва ҳамкорларга намойиш этиш аҳамиятини алоҳида қайд этди.

Эътиборлиси, нуфузли тадбир доирасида Озарбайжон Президенти  «Ўзбекнефтгаз» АЖ корпоратив стендига ташриф буюриб, компаниянинг ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳалари ва келгуси режалари билан яқиндан танишди.

Ҳафталик доирасида “Каспий нефть ва газ” халқаро кўргазмаси, “Каспий халқаро энергия ва қайта тикланадиган энергия манбалари» конференцияси ҳамда Боку энергетика форуми каби тадбирлар ўтказилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизматига кўра, ушбу ҳафталик 4 июнь куни ўз ишини якунлайди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА