Миграция агентлиги мурожаати

256

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг.

Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Миграция агентлигига мурожаат қилишдир. Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига билан юртга олиб келинади (https://t.me/uzmigration/521).

Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282. Телеграм-бот: @huquqiy_yordam_uzbot