Мадияр Данияров Таиланддаги турнирни муваффақиятли якунлади

353

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Thailand Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда бокс спорти ривожланган дунёнинг кўплаб мамлакатларидан кучли боксчилар иштирок этмоқда.

Шу спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 60 кг вазнда иштирок этаётган республикамиз вакили Мадияр Данияров мусобақанинг дастлабки босқичида украиналик Власиук Максимни 3:2 ҳисобида енгган бўлса, чорак финалда филиппинлик Жон Наполесни 5:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўлланмани қўлга киритган эди.

Бугун эса Мадияр Данияров ярим финалда иорданиялик Муҳаммад Абуга қарши рингга чиқиб, учрашув ҳакамларининг қарори асосида 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа, ёш боксчимиз ушбу халқаро турнирни бронза медали билан якунлади.

Боксчимизга келгуси мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси