Дунё полвонлари Нукусда беллашмоқда

Нукус шаҳридаги 1-сон спорт мактабида спортнинг Белбоғли кураш туридан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпионати мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Хабир Хабибулин, Осиё белбоғли кураш федерацияси президенти Мўмин Муратов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мусобақанинг очилиш муносабати билан табриклади ва уларга омад тилади.




Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, Олимпия спорт турлари билан биргаликда миллий спорт турларини ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Албатта, бундай мусобақаларнинг ўтказилиши юртимизда белбоғли кураш спорт турини янада оммалаштириш ва халқаро беллашувлар ғолибларини тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Шундан сўнг кун давомида ўтказилиши белгиланган спорт мусобақалари бошлаб юборилди. Кескин курашларга бой бўлган мусобақа якунида, ўғил болалар ўртасида 45 кг вазнда қирғизистонлик Алберт Абдукаров биринчи, россиялик Темирлан Ходжаков иккинчи, ўзбекистонлик Зиёдулла Маҳаммадвалиев ва яна бир қирғизистонлик Элбек Исмоиловлар учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. 50 кг вазнда эса туркманистонлик Башимуҳаммедов барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумажид Хусанбоев кумуш, россиялик Никита Петров ва терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Асрорбек Ғафуровлар бронза медалини қўлга киритди. 55 кгда юртимиз терма жамоаси аъзоси Рамзиддин Абдулҳамидовга тенг келадиган рақиб топилмади ва финалда у россиялик Ислом Тўторқуловни енгиб жаҳон чемпионига айланди.
Туркманистонлик Полвон Чориев ва қозоғистонлик Алишер Назаровларга бронза медали насиб этди. 60 кг да қозоғистонлик Шерхон Эсболат финалда россиялик Амир Батшаэвни енгиб олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Муҳибулла Садирдинов ва Асилбек Муҳаммедовларга бронза медалини қўлга киритди. 65 кгда афғонистонлик полвонлардан Муҳаммад Умар Азизий биринчи, Жавед Карими иккинчи, туркманистонлик Гадиргелди Сапаров ва қирғизистонлик Отабек Нишоновлар учинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. 71 кг вазнда мамлакатимиз вакили Шерзодбек Элибоев олтин, россиялик Аҳмад Хубиэв кумуш, унинг жамоадоши Магомадемин Муртазалиев ва қирғизистонлик Субан Апсаматовлар бронза медалига сазовор бўлди. 77 кг вазнда бўлса, мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Ваисбек Маматалиев олтин, россиялик Алим Семёнов кумуш, яна бир россиялик полвон Тулпар Ратаэв ва ўзбекистонлик Азизжон Базаровлар бронза медалини қўлга киритди.
85 кг вазнда туркманистонлик Селим Анназаров биринчи, россиялик Данила Воронсов иккинчи, ирналик Муҳаммада Меҳди Вазирий ва ўзбекистонлик Сарваржон Турдиевлар учинчи ўринга лойиқ деб топилди. 95 кгда қирғизистонлик Элбек Заинабиддинов олтин, қозоғистонлик Аббоз Рахат кумуш, мўғулистонлик Батбаяар Батбилгуун, россиялик Амир Хафизовлар бронза медалини қўлга киритди. Энг оғир вазнда эса россиялик Тамирлан Мухашев олтин, қирғизистонлик Апсамат Эрмаматов кумуш, қозоғистонлик Адилкерей Мейиркул ва россиялик Асхат Аппаковлар бронза медали билан тақдирланди.
Қизлар ўртасида эса мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ҳамюртимиз Тумарис Қалабаева 44 кг вазнда барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса россиялик Зилия Салахова, Зарина Габидуллина ва мамлакатимиз вакили Гулсанам Солиеваларга насиб этди.
48 кгда россиялик Диана Котловская олтин, қозоғистонлик Инабат Тазитай кумуш, мамлакатимиз вакиласи Рухшона Авазова бронза, россиялик Раяана Газиевалар бронза медалини қўлга киритди.
52 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сарбиноз Рустамова олтин, Гулсанам Абдукаримова кумуш, россиялик Анна Шепоткина ва Хадижат Джабраиловалар бронза медални қўлга киритди.
57 кг вазнда ҳам терма жамоамиз полвонлари ўз маҳоратларини намойиш этиб Гулзода Тўлқинова олтин, Меҳриназ Иброҳимова кумуш, россиялик Серафима Шпилевая ва мўғулистонлик Хуслен Чинзариг бронза медалларига лойиқ топилди.
63 кгда россиялик Варвара Омелина финалда мамлакатимиз вакиласи Гулсевар Норқобиловани енгиб, жаҳон чемпионига айланди. Қирғиз Республикасидан Нурайим Мавлона ва ўзбекистонлик Зилола Муллабазаровалар бронза медалига сазовор бўлди.
70 кг вазнда эса, юртимиз терма жамоаси таркибида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Ойсулув Қидирбоева олтин медални қўлга киритиб, россиялик Анастасия Гафановани енгиб жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Фахрли учинчи ўринларни эса мамлакатимиз спортчиларидан Шодиёна Тўйчибоева ва Малика Абсаламовлар қўлга киритди.
Энг оғир вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида эса россиялик Аношина София биринчи, қозоғистонлик Шазана Якубова иккинчи, қирғизистонлик Жасмин Медербекова ва Азила Фатиховалар бронза медалига сазовор бўлди.
Ўтказилган мусобақа давомида ўз вазн тоифаси бўйича ғолиблар қаторидан жой олган қатор ёшларга медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси