Германия ва Украина қурол ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича келишув имзолади

Германия Украинада узоқ масофага учадиган қурол ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича ушбу мамлакат билан келишув имзолади. ГФР Мудофаа вазирлиги шу ҳақда икки давлат ҳарбий маҳкамаси раҳбарлари – Борис Писториус ва Рустем Умеров учрашуви якунига етгач, хабар тарқатган.
Чоршанба куни Канцлер Фридрих Мерц Владимир Зеленский билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Германия Украинани замонавий қуроллар яратишда қўллаб-қувватлашини эълон қилганди.
Жорий йил Украинага узоқ масофага мўлжалланган қуроллар етказиб турилади.