Йулларда қулай шароит яратилиб, хавсизлик таъминланмоқда

265

Президентимиз томонидан мамлакатимизда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун хавфсиз ва қулай йўл шароитларини яратиш, энг асосийси, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нукус шаҳри ҳудудидан ўтадиган 95 В025 «Нукус шаҳри. – Д 232 автомобиль йўли (4 км) – «Тахиатош сув тақсимлагич» автомобиль йўлининг 5-7 километр оралиғида асфальт қопламасида пайдо бўлган камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда йўл фрезаси ёрдамида эски қатлам кесиб олиниб, ўрнига янгидан асфальт ётқизилмоқда.

Таъмирлаш ишлари Қоратов Йўллардан барқарор фойдаланиш давлат ташкилоти томонидан амалга оширилиб, унга жами 6 махсус техника ва 12 ишчи жалб этилган.

Бундай амалий ишлар йўл ҳаракати иштирокчиларига қулайлик яратиш, транспорт қатновини хавфсиз ва узлуксиз таъминлаш, энг муҳими, аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштириш учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги