Кичик гимнастлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар

305

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 17 мартдаги «Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари ҳамда тарбияланувчилари ўртасида танловлар, фестиваллар ва мусобақаларни ташкил этиш тўғрисида»ги 86-сонли буйруғини бажариш мақсадида, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Гимнастикага илк қадам» мавзусида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан кичик гимнастикачилар иштирок этди ва уларнинг чиқишлари тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб борилди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида Қўнғирот тумани 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ҳумоюн Бахитов биринчи, Тахтакўпир тумани 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Зуратдин Нуратдинов иккинчи ва Кегейли тумани 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Баҳовуддин Тажетдинов фахрли учинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.

Қизлар ўртасида эса, Қўнғирот тумани 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Жанерке Қдирбаева биринчи, Кегейли тумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Улдарий Жумамуратова иккинчи ва Хўжайли тумани 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Дилшада Сапарниязовалар учинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.

Ғолибларимиз мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.








Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси