Солиққа оид масалалар ҳал этилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси томонидан ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги учрашув Бўзатов туманида ўтказилди.
Юзма-юз мулоқотда солиқ бошқармаси ва туман раҳбарлари, мутахассислар иштирок этиб, кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада ушбу тармоқ вакилларига берилган имтиёзлар ва солиқ енгилликлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, солиқ идоралари томонидан яширин иқтисодиётнинг олдини олиш, норасмий тадбиркорлик фаолиятини расмийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.





Эшитилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва таҳлил талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот тадбирлари жойларда давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги