Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия томонининг таклифига биноан Москва шаҳрида РФ президенти Администрацияси раҳбари Антон Вайно, унинг биринчи ўринбосарлари Сергей Кириенко ва Алексей Громов ҳамда Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский билан учрашувлар ўтказди

203

Уларда, хусусан, олий даражада эришилган келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Келишувлар ижросини мониторинг қилиш бўйича яратилаётган механизм давлатлар раҳбарлари томонидан қўйилган вазифаларни ҳал этиш борасида президент администрациялари ўртасида ҳамкорликнинг самарали воситасига айланишига ишонч билдирилди.