Дубайда уч мамлакат энергетика вазирлари учрашди

273

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда қайд этилишича, 26-27 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича вазирлар даражасидаги иккинчи давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жаҳон банки кўмагида ташкил этилган мазкур  учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари энергетика вазирлари, шунингдек, уч мамлакатнинг сув хўжалиги вазирликлари, иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда тегишли энергетика компаниялари делегациялари иштирок этди.

Суҳбат чоғида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини амалга оширишдаги аниқ вазифалар, уларни бажариш муддатлари ҳамда истиқболли қадамлар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳа Марказий Осиё минтақасида энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим ташаббус сифатида эътироф этилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА