Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди

273

Саудия Арабистонида Зул-Ҳижжа ойининг ҳилоли кузатилди, бу — ҳаж кунлари бошланганини ва қурбон ҳайити санасининг маълум бўлганини билдиради.

Қурбон ҳайити — ислом динидаги энг улуғ байрамлардан бири бўлиб, у бутун мусулмон дунёсида соғиниб кутилади ва катта эҳтиром билан нишонланади.

Ҳар доим Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайити куни ҳисобланади. Демак 2025 йил ушбу улуғ айём 6 июнь яъни жума кунига тўғри келмоқда. Мусулмонларнинг асосий байрами олдидан арафа куни эса 5 июнь этиб белгиланди.