Равон йўллар – фаровонлик асоси

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Транспорт назорати инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида бажарилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди.
Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири П.Қайипбеков, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғининг ўринбосари С.Турғунов ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Транспорт назорати инспекцияси Ахборот хизмати бошлиғи Ф.Хайриддинов олиб борди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғининг ўринбосари С.Турғунов, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири П.Қайипбеков ва Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспорти назорати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи А.Садирбековлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон қарори асосида, инспекция бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва Республика ҳудудида юк автомобилларининг оғирлик ва габарит (ҳажм) параметрларини назорат қилиш ҳамда автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича олиб борилаётган назорат тадбирлари ҳақида кенг тарзда сўзлаб берди.
– Қорақалпоғистон Республикасида жами 155 йўловчи ташувчи корхоналар мавжуд бўлиб, уларда 234 автобус, 831 микроавтобус, 1214 йўналишли такси (Дамас), 11 537 йўналишсиз такси транспорт воситаларида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғининг ўринбосари С.Турғунов. – Шунингдек, ҳозирги вақтда республика ҳудудида жами 5 та автовокзал ва 11 та автостанция фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ҳудудда автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит параметрлари назорати бўйича 5 та замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар мавжуд бўлиб, шундан 2 та стационар тарози, 3 та кўчма тарозилар ўрнатилган ҳолда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Анжуманда журналистлар томонидан тадбир ташкилотчиларига бугунги кунда кенг жамоатчиликни қизиқтирган масалалар бўйича саволлар берилиб, уларга жавоблар олинди.
Шундан сўнг анжуман ташкилотчилари журналистлар учун пресс-тур ташкил этиб, унда оммавий ахборот воситаларига бугунги кунда инспекция ходимлари томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг амалий маълумотлар берилди.









– Транспорт соҳасида сўнгги йилларда кўплаб ижобий ўзгариш ва янгиланишлар юз бераётган экан, – дейди Қорақалпоғистон радиоканали журналисти Зиёда Тожимуратова.- Ўтказилган тадбирдан ўзим учун кўплаб янги маълумотлар олдим. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат айтаман ва келгусида ҳам бундан яхши янгиликларни кутиб қоламиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси