Нукусда жаҳон ва Осиё чемпионати

241

Жорий йилнинг 28-31 май кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўсмир (ўғил ва қиз) лар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, белбоғли кураш бўйича бундай нуфузли мусобақа Қорақалпоғистон Республикасида биринчи марта ўтказилмоқда. Чемпионатга 20 дан ортиқ давлатдан ва юртимиздан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири