“Project Qatar 2025” кўргазмасида “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари намойиш этилмоқда

210

Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати хабар берди. Унда таъкидланишича, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида қурилиш ва инфратузилма соҳасидаги нуфузли халқаро тадбир – “Project Qatar 2025” кўргазмаси ўз ишини бошлади.

“Project Qatar” кўргазмаси ҳар йили юзлаб компанияларни бир жойга тўплаб, қурилиш ва инфратузилма соҳасидаги инновацияларни тарғиб этувчи етакчи майдон ҳисобланади.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистоннинг “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошчилигидаги электротехника саноати корхоналари “Made in Uzbekistan” бренди остидаги марказлашган стенд орқали маҳсулотлари ва имкониятларини намойиш этмоқда.

Кўргазма давомида миллий стендимиз билан яқиндан танишган Қатар ҳукумати расмийлари Ўзбекистон маҳсулотларига юқори баҳо берди.

Тадбир доирасида хорижий компаниялар билан ҳамкорлик учрашувлари, савдо музокаралари ва экспорт шартномаларига эришиш режалаштирилмоқда.

Кўргазма эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА