Биргаликда янги спектакль саҳналаштирилади
407

Аввал хабар берилганидек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган «7-Этноспорт» маданият фестивалида иштирок этмоқда.
Фестивал доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри директори П.Мамутов ва Туркия Республикаси Истанбул шаҳридаги «Tiyatro Kayfi» театри директори Кемал Башар ўртасида меморандум тузилди.


Меморандумга мувофиқ, август ойида туркиялик ижодкорлар Қорақалпоғистонга ижодий сафар билан келиб, янги спектакл саҳналаштиришга келишиб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.