Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари У.Садуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчанов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Б.Сейтназаров Кегейли туманидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида солиқ сиёсатидаги янгиликлар, амалдаги ставкалар, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Учрашувда тадбиркорлардан имтиёзлардан фойдаланиш, ҚҚСни қайтариш ва солиқ ҳисоботларини топшириш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксариятига жойида ечим топилди, айримлари бўйича масъул мутахассислар бириктирилди.
Ўрганилиши лозим бўлган муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан шахсан назоратга олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги