Тадбиркорларнинг муаммолари ижобий ҳал этилмоқда

212

Чимбой тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаевнинг Тахтакўпир, Қораўзак, Бўзатов, Кегейли ва Чимбой туманларидаги тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.

Дастлаб, республикамиз раҳбари бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида яратилган имкониятлар бўйича кенг тарзда таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ечимини топиш чоралари кўрилди.

Қабулда асосан тадбиркорликни ривожлантириш борасида дуч келаётган муаммолар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини ажратиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида мурожаатлар билдирилди.

Билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди.






Вақт талаб этиладиган мурожаатлар эса, Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси