Ёш дзюдочиларимиз нуфузли мусобақани медаллар шодаси билан бошлади
263

Пойтахтимизда дзюдо бўйича ўтаётган “Tashkent Cadet and Junior Asian Cup” турнирининг навбатдаги кунида ёшлар тоифасидаги баҳслар бошланди.
Мусобақанинг ушбу кунида 6 та вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Севинч Муродова, Зарина Жамалова, Асадбек Мисиров ва Дилшодбек Ҳамроев ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Мубориз Нуриддинов, Муҳиддин Маъруфов, Маҳфира Рўзибоева, Райҳона Маматова кумуш медалга эга чиққан бўлса, Сабина Азаматова, Гулбаҳор Имомназарова, Муҳаммаджон Машарипов, Исмоил Нишонбоев ҳамда Шоҳжаҳон Отабоев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси беллашувларнинг илк кунида 4 тадан олтин ва кумуш, 5 та бронза, жами 13 та медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА